"Аватар" фильми ўғирланганми? Чеченистонлик ёзувчи Жеймс Кэмеронни судга берди

"Аватар" фильми ўғирланганми? Чеченистонлик ёзувчи Жеймс Кэмеронни судга берди

Чеченистонлик ёзувчи Руслан Закриев Аватар фильми сценарийси муаллифларидан бири сифатида тан олинишни истамоқда. У Жеймс Кэмеронни судга берди, деб ёзади РИА Новости .

Закриевнинг айтишича, Жеймс Камерон ва 20th Century Fox International студияси унинг 2002 йилда чоп этилган романи ғоясидан фойдаланган ва муаллифлик ҳуқуқи қоидаларини бузган.

Мен Камероннинг ёрдамчиси Том Клэнсдан учта хат олдим, у менга фильми ва асарим ғояси жуда ўхшашлигини айтиб, мени кўчирмакашликда айблади. Аммо буни исбот қилсин, деди Закриев ва судга ўзини оқловчи далилларни топширди.

Таъкидлаш керакки, ёзувчи 2015 йилдаёқ фильм сценарийси муаллифларидан бирига айланиш ҳаракатини бошлаган. Закриевнинг фикрича, Камерон унинг Махфий қурол асари ғоясини тўлиқ ўғирлаган. Аммо Грозний суди АҚШ фуқароси устидан берилган шикоятни кўриб чиқишни рад этди.

Маълумот учун, 4 йил олдин Закриев кўчирмакашлик учун Кэмерондан 1 млрд доллар товон пули талаб қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!