«Atom»: Сув остида ишлай оладиган дунёдаги энг митти смартфон

«Atom»: Сув остида ишлай оладиган дунёдаги энг митти смартфон

Сув остида ҳам ишлашга қодир энг митти смартфон тақдим этилди. «Unihertz Atom» номини олган қурилма «4G»ни қўллаб-қувватлабгина қолмай, бошқа кўплаб ҳайратланарли функцияларга ҳам эга, деб хабар беради «xabar.uz».

300 доллар эвазига сиз 2,45 дюймли дисплейга, 4 гигабайт тезкор хотирали смартфонга эга бўлишингиз мумкин. Мазкур смартфонга 16 мегапикселли асосий камера ва 8 мегапикселли селфи камераси ўрнатилган. Шунингдек, унда FM-радио, «NFC» тўлов тизими, фронтал бармоқ изи сканери ҳам мавжуд. «Атом»да иккита «nanoSIM» карта ишлайди.

Бундан ташқари қурилмага 3,5 миллиметрли наушниклар порти ҳам ўрнатилган. «IP68» ҳимоя тизими ёрдамида эса смартфон сув остида ҳам тасвирга олишни уддалайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!