Атом бомбаси портлаганда омон қолган олим вафот этди

Атом бомбаси портлаганда омон қолган олим вафот этди

 

2008 йил кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори бўлган япониялик олим Осаму Симомура 91 ёшида Нагасаки шаҳрида вафот этди. Бу ҳақда Нагасаки университети вакиллари “Kiodo” агентлигига маълум қилган.
Маълумотга кўра, Симомура 19 октябрда вафот этган. Аммо бу ҳақда энди маълум қилинган.
Симомура 1928 йилда Фукутияма шаҳрида туғилган ва Нагасакида таълим олган. Олим 1945 йилнинг августидаги ядро бомбардимонида, портлаш марказидан 25 километр масофада бўлгани ҳолда тирик қолган. 1960 йилда олим АҚШга кўчиб ўтган ваПринстон университетида ишлай бошлаган. Ўлимидан бироз аввал олим Нагасакига қайтиб келганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!