Астрономлар ғалати гравитация тўлқиннинг чайқалишини аниқлашди

Астрономлар ғалати гравитация тўлқиннинг чайқалишини аниқлашди

LIGO ва ViRGO гравитация обсерваториялари икки нейтрон қўшюлдуз ва қўшалоқ қора туйнук “марказида” жойлашган Пегаса юлдузлар туркумидаги ноёб жисм томонидан вужудга келган навбатдаги гравитация тўлқиннинг чайқалишини қайд этишди. Бу ҳақда LIGO илмий гуруҳининг аъзоси Кристофер Берри хабар берди.

“Бизлар дастлаб якшанба кунги ҳодиса қора туйнуклар томонидан вужудга келтирилган деб ўйладик, аммо кейинги таҳлил натижаси, уни нейтрон юлдузи ва яккаликнинг ўзаро бирикмаси, шунингдек, нисбатан массаси кам бўлган жуфт қора туйнук вужудга келтирган бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Кейинроқ иккинчи фикр хақиқатга яқинроқ эканлигини аниқладик”, - таъкидлади олим.

Бугунги кунда Ер юзида гравитация тўлқинларини пайқай оладиган иккита ускуна мавжуд.

Биринчиси,  ўтган асрнинг 80 йиллар охирида  Кип Торн, Райнер Вайсс ва Рональд Древерлар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа асосида 2002 йилда қурилган LIGO детектори. Иш фаолиятини биринчи босқичида у “эйнштейн” тебранишларини аниқлашга муваффақ бўлмаган эди, лекин 2015 йилнинг сентябрида янгиланган LIGOни ишга туширишлари билан, олимлар Қуёш массасидан 53 баробар келадиган қўшалоқ қора туйнуклар томонидан вужудга келган гравитация тўлқинларининг чайқалишини аниқлашди. 

Иккинчи гравитацион расадхона (обсерватория), ViRGO, америкалик “қариндошидан” бироз кейин қурилган. У 2003 йилда ишга туширилди ва узоқ муддат кузатув вақтида ва сезувчанликда LIGOдан ортда қоларди. 2011 йилда чуқур модернизациядан кейин, у сезувчанликда LIGOни ўша вақтдаги ҳолатига етиб олди ва улар биргаликда 2017 йил ёзининг охиригача кузатув олиб боришди. Шундан сўнг иккала детектор ҳам, бир ярим йилга чўзилган узоқ таътилга чиқишди ва сезувчанликни ва кўриш масофасини сезиларли яхшилаган яна бир янгиланишни бошдан ўтказишди. Мисол учун, ViRGOнинг сезувчанлиги тахминан икки баробарга кўпайди. Коинотни кузатиш ҳажми эса тахминан саккиз баробарга кўпайди. Шу туфайли, бор йўғи икки ой ичида иккала гравитацион телескоп ҳам кўплаб ҳодисаларни аниқлади – жуфт нейтрон юлдузларининг тўқнашуви оқибатида ҳосил бўлган йигирмага яқин юлдуз массасига тенг йирик қора туйнуклар қўшилиши ва учта чайқалиш, ундан ташқари даврий радионурланишлар тарқатиб турувчи космик объект (Пульсар) ва қора туйнуклар.

Якшанба куни, Берри ва унинг хамкасблари яна бир жуда қизиқ ҳодиса очилишининг гувоҳи бўлишди. Ҳар иккала гравитация детекторлари, Ердан уч миллиард ёруғлик йили узоқликдаги Пегаса юлдузлар туркумида, икки кичик жисм бирлашиши оқибатида ҳосил бўлган замон ва макон тебранишларни аниқлашди. Дастлаб бу ҳодисани олимлар қора туйнукларнинг оддий бирлашиши деб ҳисоблашди, бироқ кейинги таҳлиллар, Берри ва унинг ҳамкасблари икки нейтрон юлдузининг учинчи бора қайта бирлашишини “оралиқдаги” деб номланувчи туркумга оид янги турдаги ҳодиса аниқлашганига ишора қилмоқда. Бу туркумга одатий нейтрон юлдузлардан массаси билинар даражада катта, шу билан бирга, йирик Қуёшларнинг портлаши оқибатида ҳосил бўлган одатий жуфт қора туйнуклардан массаси кам жисмлар киради. Астрофизиклар бу жисмларни, ҳозирча охиригача ўрганиб чиқишмаган. Ҳозирги кунгача, LIGO ва ViRGO бунга ўхшаш ҳодиса қайд этишмаган эдилар, бу ҳолат тадқиқотчи олимлар орасида катта қизиқишга сабаб бўлди.

Ернинг жанубий қутбида ўрнатилган IceCube телескопи, икки кичик жисмнинг бирлашуви содир бўлган, тахминан ўша нуқтадан, ўша вақтда Ерга тушган “арвоҳ зарралар”ни ёруғлик чақнашини қайд этгандан сўнг қизиқишлар янада кучайди. Шунга ўхшаш ҳодиса Пегаса юлдузлар туркумининг худди ўша қисмида жойлашган, ZTF19abjethn галактикасида ёруғлик чақнашини, ZTF расадхонаси астрономлари ҳам қайд этишди.

Яқин соат ва кунлар ичида астрономлар янада аниқ ва тўлиқ хулосаларни олишади.

Бекзод Мусурмонов таржимаси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!