Астрофизиклар илк маротаба қора туйнукнинг суратларини кўрсатишди

Астрофизиклар илк маротаба қора туйнукнинг суратларини кўрсатишди

Кўп йиллик кузатишлардан кейин тадқиқодчилар эндигина расмий далилларга эга бўлишди.
Ёвропалик астрофизиклар Қуёш системасидан анча узоқда бўлган Мессиер 87 галактикасида жойлашган улкан коллапсар(қора туйнук)ни топишди. У Сумбула юлдуз туркумидан жой эгаллаган бўлиб, унинг ҳажми жуда каттадир. Қора туйнукка етиш учун 55 миллион ёруғлик йилини босиб ўтиш керак.
Нидерландиядаги Неймген Университетининг профессори Хейно Фалкенинг таъкидлашича, бу жисм космосдаги энг каттаси бўлиши мумкин. Уни топпиш учун профессор саккизта телескопдан фойдаланган ва топган заҳоти унинг катталигидан дахшатга тушган.
Тақдим этилган суратлар бу каби жисмлар мавжуд эканлигига исбот бўлди. Олдинлари қора туйнук ҳақидаги баҳслар фақат назарияга асосланган эди.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!