Астағфируллоҳ! Аёл ўзининг уч ёшли набирасини тириклайин кўмиб ташлади

Астағфируллоҳ! Аёл ўзининг уч ёшли набирасини тириклайин кўмиб ташлади

2018 йил 18 сентябрь куни Тожикистоннинг Абдураҳмон Жомий номидаги туманда жойлашган Ифтихор қишлоғи ҳудудидаги сув оқиб тушадиган каналда уч ёшли боланинг жасади топилди. Бу ҳақда Тожикистон Ички ишлар вазирлигига таяниб "Кун" нашри хабар қилмоқда.

«Милиция ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тергов тадбирлари давомида аниқланишича, 2018 йилнинг 12 сентябрь куни аёл киши ўз набирасини тириклайин кўмиб ташлаган, натижада бола ҳаётдан кўз юмган», - дейилади Ички ишлар вазирлиги хабарида.

Таъкидланишича, ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган, тергов олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!