Ашраф Ғани "Facebook"даги саҳифасига ҳужум уюштирилганини маълум қилди

Ашраф Ғани "Facebook"даги саҳифасига ҳужум уюштирилганини маълум қилди

Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғанининг "Facebook"даги саҳифаси ҳужумга учради. Бу ҳақда сиёсатчининг Twitter᾽даги расмий саҳифасида маълум қилинди.

“Ашраф Ғанининг Facebook᾽даги расмий саҳифаси ҳужумга учради. Унда кечадан бошлаб жойлаштирилган хабар ҳақиқатга тўғри келмайди”, - дейилган баёнотда.

Аввалроқ Ғанининг Facebook᾽даги саҳифасида собиқ президент гўёки халқаро ҳамжамиятни толиблар ҳукуматини тан олишга чорлаётгани ҳақидаги хабар пайдо бўлган эди. “Халқаро ҳамжамият афғон халқини ажратиб қўймасдан ҳозирги ҳукумат билан ҳамкорлик қилиши керак. Ёрдам беринг <...> ва унинг тан олинг”, - дейилган хабарда.

15 август куни "Толибон" вакиллари Кобулни қуршаб олгач, 2014 йилдан буён мамлакатга раҳбарлик қилиб келган президент Ашраф Ғани Афғонистонни тарк этган эди. Ҳозир у Бирлашган Араб Амирликларидан бошпана топган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!