Асакада бозор ёниб кетди - ФВБ
Жорий йилнинг 16 июль куни соат 23:43 да 112 тизими орқали Андижон вилояти, Асака тумани, Марғилоний кўчасида жойлашган савдо растасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 23:48 да ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғин 17 июль куни соат 00:10 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида савдо растасининг 60 квадрат метр майдондаги шифт ва том қисми ҳамда кийим-кечак маҳсулотлари ёниб зарарланган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
