Арзимаган пул учун онасини ўлдирган эркакка жиноий иш қўзғатилди

Арзимаган пул учун онасини ўлдирган эркакка жиноий иш қўзғатилди

Терговчилар ўз онасини 200 рубл учун уриб ўлдирган 38 ёшли фуқарога қарши жиноий иш қўзғатди.

Бу ҳақда Татаристон Республикаси Тергов қўмитаси матбуот хизматига асосланиб, "Россия 1" ва "Россия 24" телеканалларида эфирга узатилган "Татаристон" давлат телерадиоэшиттириш компанияси хабар берди.

Суд қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллади. Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси ("Қасддан баданга оғир шикаст этказиш, натижада бепарволик туфайли жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлиш") билан жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, воқеа 13 июнга ўтар кечаси содир бўлган. Маст ҳолатда бўлган жиноятчи рафиқаси билан бирга таксида уйига қайтган. Бироқ, улар ҳайдовчига пул тўлай олмадилар ва йўл ҳақини тўлаш учун эркак онасидан 200 рубл сўради. Рад жавобини олганидан кейин эса 57 ёшли аёлни оёқлари ва қўллари билан шафқатсизларча ура бошлади. Аёл воқеа жойида вафот этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!