Архитектор қурилиш бўлими бошлиғи жиноятга қўл урди

Архитектор қурилиш бўлими бошлиғи жиноятга қўл урди

Судланувчи Қ.Л. ... туман қурилиш бўлими бошлиғи — бош архитектор лавозимида ишлаб келиб, қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланади. У қурилиш ишларини амалга ошириш учун рухсат бериш хизмат вазифасига кирмасада, 2019 йилнинг 28 август куни соат 18:15ларда Бухоро шаҳар ... кўчасида жойлашган ... банк Бухоро ... бошқармаси яқинидаги йўналишли транспорт воситалар тўхташ бекатида якка тартибдаги тадбиркор М.Қ.га 24.08.2016 йилдаги ... туман ҳокимлигининг қарорига асосан ... тумани “...” маҳалла фуқаролар йиғини, ... калон қишлоғида “...” қуриш учун ажратилган 300 кв. метр ер майдонининг 30 кв. метр қисмида қурилиш ишларини амалга оширишга ўзининг юқори лавозимларда ишлайдиган  танишлари орқали рухсат олиб беришни айтиб, М.Қ.ни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, моддий қийматлар эгасини пора беришга далолат қилиб, ўзи талаб қилган 2.300.000 сўм пулни олган вақтида, ашёвий далиллар билан қўлга олиниб, фирибгарлик жиноятини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда охирига етказа олмаган.

Судланувчи Қ.Л у 2018 йил 24 августдан 2019 йил август ойига қадар Бухоро вилоят қурилиш бош бошқармасининг ..... туман қурилиш бўлими бошлиғи - туман бош архитектори лавозимида ишлаганлигини, унинг хизмат вазифаларига туман бош режаси асосида бино-иншоотларни жойлаштириш, туманда шаҳарсозлик сиёсатини юритиш ва бошқалар кирганлигини, 2019 йил август ойи бошларида М.Қ. олдига келганлигини, шунда М.Қ. ўзига 2016 йил август ойидаги ...... туман ҳокимининг қарорига асосан “.......” маҳалла фуқаролар йиғини, ....... қишлоғидан 300 кв. метр ер майдони ажратилганлигини, мазкур ер майдони ...... туманида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун берилганлигини, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантирмоқчи эканлигини айтиб, ажратилган 300 кв. метр ер майдонидан 15 кв. метр ер майдонида тоза сувни фильтр қилиш мосламаси ўрнатиш учун бино қуриш ва 15 кв. метр ер майдонида қоровулхона қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериш сўраганлигини, у М.Қ. га ажратилган ер майдонини жойига бориб кўришини айтиб, телефон рақамини олганлигини, 2019 йил 10 август кунлари у М.Қ. га телефон орқали ер майдонини бориб кўришини билдирганида, М.Қ. унинг корхонасига келиб, уни ..... калон қишлоғига олиб борганлигини, ажратилган ер майдони ва туман ҳокимининг ер майдонини ажратиш ва АПЗ ҳужжатларини кўриб чиқиб, М.Қ. га Бухоро вилоят қурилиш бош бошқармасига мурожаат қилиб, АПЗ ҳужжатлари муддатини узайтириш мумкинлигини ва лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрлаш кераклигини тушунтирганлигини, шунда М.Қ. га лойиҳа смета ҳужжатларни тайёрлаш учун харажат қилиш кераклигини билдирганлигини, у қанча харажат қилиш кераклиги ҳақида сўраганида, унга 2.400.000 сўм бўлишлиги ҳақида айтганлигини, шундан кейин 2019 йил 28 август куни соат тахминан 12:30 ларда фуқаро М.Қ. қўнғироқ қилиб, қаерда эканлигини ва кўришмоқчи эканлигини айтганида, ......  тумани “......” томонда кўришишни айтиб, ўша томонга кутиб туришини айтганлигини, кейин қўл телефонининг қуввати тугаб қолганлиги сабабли ўчиб қолганлигини, Бухоро шаҳрида ўз ишлари билан келганлигини, шу вақтда қўл телефон аппаратини қувватлантириб олганида, соат тахминан 16:30 ларда М.Қ. қўнғироқ қилиб, кутганлигини, келмаганидан сўнг кетиб қолганлигини айтганлигини, шунда унга Бухоро шаҳрида эканлигини айтганида, шу куни тахминан соат 17:30 ларда фуқаро М.Қ. қўнғироқ қилиб, Бухоро шаҳрига яқинлашганлигини, қаерда учрашишни сўраганида, унга Бухоро шаҳар газ идораси томонга келишини айтганлигини, тахминан соат 18:15 ларда Бухоро шаҳар ........ кўчасида жойлашган Бухоро ...... банк бошқармаси ёнидаги бекатга фуқаро М.Қ. билан учрашганлигини, бошқарувида бўлган “Кобалт” русумли 80 V 000 МА давлат рақам белгили автомашинага келиб ўтирганлигини, автомашинада у ва З. исмли шахс автомашинанинг олд йўловчи ўриндиғида ўтирганлигини, кейин у жами 2.300.000 сўм пулларни олиб келганлигини, қолганига бирор кун овқатланишга олиб боришлигини билдирганлигини, пулларни М. дан олиб, ҳайдовчи ва йўловчи ўриндиқлари ўртсига қўйганлигини, М. автомашинадан тушиб кетгандан кейин олдига нотаниш бўлган 4-5 нафар фуқаролар келиб, ўзларини Департамент ва ИИБ ходимлари деб таништириб, хизмат гувоҳномаларини кўрсатиб, Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлимига олиб келганликларини, “Кобалт” русумли 80 V 000 МА давлат рақам белгили автомашинаси кўздан кечирилганида, автомашина салонидаги бардачокда 2.300.000 сўм пуллар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда олиб қўйилганлигини, шунингдек, автомашинадаги видеорегистратор ҳам олиб қўйилганлигини, қўллари мутахассис томонидан махсус лампа орқали қўздан кечирилганида, яшил-сарғиш рангли махсус кукун излари борлиги аниқланиб, суртмалар олинганлигини, пуллар ва суртмалар конвертларга солиниб, иштирокчилар томонидан муҳрланиб, ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилганлигини, 2019 йилнинг август ойларида фуқа М.Қ. билан танишганлигини, ўрталарида бирор-бир келишмовчилик ёки шахсий адоват йўқлигини, фуқаро М.Қ. дан 2.300.000 сўм пулларни олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатмоқчи бўлганлигини, бироқ З. аканинг ушбу ҳолатдан хабари йўқлигини, М.Қ. номига 2016 йилда туман ҳокимлигининг қарорига асосан, “......” маҳалласи ..... калон қишлоғидан ажратилган 300 кв. метр ер майдонидан 30 кв. метр майдонига тоза сувни фильтр қилиш мосламаси ўрнатиш учун бино ва қоровулхона қуриш учун лойиҳа ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 2.300.000 сўм пулларини алдаб олганлигини, бино ва қоровулхона қуриш учун лойиҳа ва АПЗ ҳужжатининг муддатини узайтириш унинг хизмат вазифаларига кирмаслигини, М.Қ. га 2.300.000 сўм пуллардан Бухоро вилоят қурилиш бошқармасида ишловчи танишларига ҳужжатларини тайёрлаш учун бир қисмини бераман деб айтмаган.

Суд судланувчи Қ.Л. нинг қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини инобатга олиб, унга нисбатан қонуний чора кўриб ва қилмишига ҳамда  шахсига мос жазо тайинлади.

  Н.Ю.Шаропов, Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди раиси

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!