Археологлар Термиздан нималар топди?

Археологлар Термиздан нималар топди?

Термиз археология музейида Франциянинг Эколь Нормаль Супермер университетининг Шарқ ва Ғарб археология ва филология лабараторияси археологи Сеголен де Понтбрианд билан археология музейи илмий ходимлари ўзаро тажриба алмашишди.

Маданият вазирлиги маълумотларига кўра, Сеголен де Понтбрианд Марказий Осиёни тадқиқ қилиш Француз институти (IFEAC)нинг Термиз археология музейида 3 ойлик малака ошириш гранти соҳибаси ҳисобланади. Шунингдек, ҳозирги кунда Сеголен де Понтбрианд Франция Ташқи ишлар вазирлиги молиялаштирган Ўзбек-Француз археологик экспедицияси раҳбаридир.

Ўзбек-Француз археологик экспедицияси 1993 йилдан ҳозирги кунга қадар фаолиятини давом эттириб келмоқда. Бу экспедицияга дастлаб Франциянинг Эколь Нормаль Супермер университетининг Шарқ ва Ғарб археология ва филология лабараторияси илмий директори Пьер Лериш раҳбарлик қилган бўлса, ҳозирги вақтда Сеголен де Понтбрианд раҳбарлик қилиб келмоқда. Шу ўтган давр мобайнида бу экспедиция бир қатор ёдгорликларда жумладан: Эски Термиз худудида, Чингизтепа-1 нинг Шаҳристон, Қўрғон қисмида ҳамда Чингизтепа-2 саройнинг даҳлиз қисмларида археологик тадқиқот ишларини олиб борган.

2018 йилда экспедиция фаолияти 15 июндан 15 июлгача давом этди. Унда Термиз археология музейи катта илмий ходимлари, Термиз давлат университетининг Тарих факультети талабалари ҳам амалиёт ўтадилар. Экспедиция томонидан воҳа археологик ёдгорликларида олиб борилган тадқиқот ишлари натижасида топилган ашёлар Термиз археология музейига топширилиб, музей фонди бойитиб борилмоқда.

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!