Artel нега ўз логотипини ўзгартирди? (ФОТО)

Artel нега ўз логотипини ўзгартирди? (ФОТО)

Artel компанияси ўз логотипини ўзгартирди. Айни дамда компания логотипида сариқ ранг фонида #AYOLNI_QADRLANG хештеги ёзилган.

Artel нега ўз логотипини ўзгартирди? (ФОТО)Artel нега ўз логотипини ўзгартирди? (ФОТО)

Бунинг сабаби ҳам маълум бўлди: 25 сентябрь, яъни бугун "Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни" ҳисобланади. Логотипини ўзгартириш орқали эса Artel бу кунга нисбатан ўз позициясини билдирган.

Муҳим саналарга нисбатан бундай муносабатда бўлиш компания фаолиятида биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Аввалроқ, аниқроғи 21 октябрь куни ўзбек тили байрами муносабати билан компания Тошкент шаҳридаги экранларда махсус видеороликлар жойлаштирганди.

Бу шундан далолатки, Artel ўзини шунчаки ишлаб чиқарувчи компания сифатида эмас, балки жамият ҳаётидаги муҳим воқеликларга ўз позициясини билдиришни бурчи деб биладиган субъект сифатида кўрмоқда. Бу яхши жиҳат, албатта.

Аслини олганда, бугун – жуда муҳим сана. Бутун дунёда гендер тенглик ҳақида бонг урилиши, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида аёлларнинг қадрини янада ошириш ётади. Хотин-қизларимизга нисбатан ҳар қандай зўравонлик эса кескин қораланади.

Келинг, ҳаммамиз Artel каби керакли лаҳзаларда ўз позициямизни кўрсата олайлик. Аёлларни асрайлик, азизлар!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!