Artel компаниясидан микро кутубхона ва навбатдаги янги хайрия лойиҳаси

Artel компаниясидан микро кутубхона ва навбатдаги янги хайрия лойиҳаси

Хабарингиз бор, Artel компанияси халқимизни, айниқса, ёшларни китоб билан дўстлаштириш, китоб орқали ўзаро мулоқотни мустаҳкамлаш, китоб ўқишга меҳр уйғотиш, аҳолини бевосита китоб билан ошно қилиш ва вақтларини мазмунли ўтказишга муносиб ҳисса қўшишни мақсадида "Китоб уйчалари" лойиҳасини йўлга қўйган ва ўтган йили "Ботаника" боғида 20 та китоб уйчаларини ўрнатганди.

Компания ушбу лойиҳани давом эттиришга қарор қилди. Бугун, 18-июн куни "Мовий гумбазлар" хиёбонида микро кутубхона вазифасини бажарувчи "Китоб уйчалари"нинг навбатдаги тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотни Artel компанияси бошқарув раисининг молия ишлари бўйича ўринбосари Бектемир Муродов очиб берди.

“Aйни дамда пойтахтимизнинг яна 4 та ҳудудида жами 10 та "китоб уйчалари"ни ўрнатяпмиз.

Шунингдек, "Ёш китобхон клуби" хайрия лойиҳасига старт бердик. Бу лойиҳадан кўзланган мақсад республикамиздаги барча ташкилотларни ҳамда хусусий сектор вакилларини ўз ижтимоий масъулиятларини ҳис қилган ҳолда, ҳар томонлама кўмакка муҳтож болаларга мана шу лойиҳа орқали бирор бир муаммога хайрия асосида йечим топишга ундашдир", деди Бектемир Муродов.

Тақдимотда бир қатор таниқли ижодкорлар, ёзувчилар ҳам иштирок етишди. Янги китоб уйчалари китоб билан тўлдирилди.

Шу билан бирга, Artel компанияси томонидан "Ёш китобхон клуби" хайрия лойиҳасига ҳам старт берилди. Бу лойиҳадан кўзланган мақсад республикамиздаги барча ташкилотларни ҳамда хусусий сектор вакилларини ўз ижтимоий масъулиятларини ҳис қилган ҳолда, ҳар томонлама кўмакка муҳтож болаларга мана шу лойиҳа орқали бирор бир муаммога хайрия асосида ечим топишга ундашдир. Эстафета таёқчаси айни дамда бизда. Artel компанияси ушбу лойиҳани онкоголик касалликка чалинган болалар шифохонасида ўтказади ва эстафета таёқчасини лойиҳани қўллаб-қувватлашни истаган бошқа бир ташкилотга топширади.

Маълумот учун, Artel компанияси бу гал тўртта ҳудудда ҳами 10 та, жумладан, “Мовий гумбазлар” хиёбонида 4 та, Адиблар хиёбонида 2 та, Япон боғида 3 та ва Республика онкологик касалликлар шифохонаси ҳудудида 1 та китоб уйчаларини ўрнатмоқда.

Artel компанияси юртимиздаги мутолаа маданиятини янада оширишга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида бошлаган янги лойиҳасини китобни нондай азиз билган халқимиз қўллаб-қувватлаб, уни ривожлантиришда жонбозлик кўрсатишига умид қиламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!