«Арсенал» ёзда Обамеянгни сотиши мумкин

«Арсенал» ёзда Обамеянгни сотиши мумкин

"Арсенал" клуби ёзда ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянгни сотиши мумкин. Бу ҳақда "Daily Mail" хабар тарқатди.

Манбага кўра, габонлик футболчининг шартномаси 2021 йилда якунига етади. Обамеянг эса "канонирлар" билан шартномани узайтиришни истамаяпти. 30 ёшли футболчи 20 миллион евро йиллик маош талаб қилаётган бўлса, "Арсенал" бундай миқдордаги маошни тўламоқчи эмас. Шу боис, лондонликлар бир йилдан кейин эркин агентга айланадиган ҳужумчини ёзги трансфер пайтида сотиб юборишмоқчи.

Аввалроқ Обамеянгга "Барселона" ва "Интер" клублари қизиқиш билдиришган эди. Габонлик футболчи ушбу мавсумда "Арсенал" сафида барча мусобақалар доирасида 30та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол урди ва битта голга узатма берди.

Manba: stadion. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!