«Арсенал» Ўзилни сотиб юборишга тайёр

«Арсенал» Ўзилни сотиб юборишга тайёр

«Арсенал» клуби германиялик ярим ҳимоячи Месут Ўзил бўйича келиб тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр, деб ёзади Mirror.

Лондон клуби бош мураббийи Унаи Эмери Ўзил трансферидан келиб тушадиган маблағни янги ўйинчилар олиб келиниши учун сарфланишни хоҳламоқда.

Қайд этилишича, Лондон клуби учун янги ўйинчиларни сотиб олишга атиги 45 миллион фунт ажратилган. Клуб Европа Чемпионлар Лигасига чиқа олмаганлиги сабаб катта маблағдан айрилди.

Ўзилнинг маоши катталиги сабабли ҳам у тез орада жамоани тарк этиши ойдинлашиб бормоқда. Месут Лондонда ҳафтасига 350 минг фунт маош олади. «Тўпчилар» унинг трансферидан 30 миллион фунт ишлаб олишни кўзлаб турибди.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!