"Арқадағли халқ даври": Туркманистонда 2022 йил шиори маълум бўлди

"Арқадағли халқ даври": Туркманистонда 2022 йил шиори маълум бўлди

Туркманистонда 2022 йил шиори “Ардағли халқ даври” бўлади. Бу ҳақда ТДҲ давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Туркманистон жамоат ташкилотлари марказида “Тинчлик ва ишонч йили: Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тинч ички ва ташқи сиёсати тантанаси” деб номланган йиғилишда ушбу шиор муҳокама қилинди. Тадбирда парламент ва халқ маслахати (икки палатаси) депутатлари, жамоат ташкилотлари ва расмий ОАВ вакиллари, ишлаб чиқариш ходимлари, оқсоқоллар ва ёшлар иштирок этди.

“Суверен Ватанимиз эришаётган муваффақиятлар давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсати самарасидир", – дейилади ТДҲ маълумотида. Агентликнинг қайд этишича, шу сабабли “2022 йил шиорини етакчи Арқадағ номи билан боғлашга қарор қилинган”.

Туркманистонда 2021 йил шиори “Туркманистон тинчлик ва ишонч ватани” ибораси, 2020 йил шиори “Туркманистон бетарафлик ватани”, 2019 йил шиори “Туркманистон фаровонлик ватани” бўлди. 2018 йилнинг шиори Бердимуҳамедов китобининг номи бўлди: “Туркманистон – Буюк Ипак йўлининг юраги”. 2017 йил “Саломатлик ва илҳом йили”, 2016 йил эса “Меросни эъзозлаш, Ватанни ўзгартириш йили” бўлди.

“Ҳомий” деган маънони англатувчи “Арқадағ” унвони Бердимуҳамедовга 2007 йилда ҳокимиятга келганидан кўп ўтмай берилган эди. Шундай қилиб, 2006 йилда вафот этган биринчи президент Сапармурод Ниёзовга нисбатан қўлланилган Туркманбоши (“Барча туркманларнинг бошлиғи”) унвони унинг шахсийлиги бўлиб қолди ва унинг ўрнига ўтмаган. Туркманистондаги расмий тадбирларда “Аркадагу шоҳрат!” шиори янграйди ("Арқадағга шон-шараф!").


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!