“АрМи-2022”. Ўзбекистон ҳарбийлари энг кучли учликда

“АрМи-2022”. Ўзбекистон ҳарбийлари энг кучли учликда

Учликда шунингдек, Россия, Беларус ҳарбийлари жой олди. Бу ҳақда Армия ўйинлари бош ҳаками, генерал-полковник Александр Ленцов маълум қилди.

“Отлар марафони”да Мўғулистон биринчи, Россия ва Ўзбекистон 2-чи, Зимбабве терма жамоаси 3-ўринни эгаллади.

“Эльбрус ҳалқаси” мусобақасида Россия етакчи, ундан кейин Ўзбекистон ва Хитой.

Санкт-Петербургда “Ҳарбий тиббий эстафета” мусобақаси давом этмоқда. “Индивидуал маҳорат” босқичининг 4-машқини якунлаганидан сўнг кучли учлик ўзгаришсиз қолди – Россия, Ўзбекистон ва Беларусь.

“Қутб юлдузи” махсус бўлинмалари мусобақасида Беларус жамоаси етакчилик қилмоқда, ундан кейин Россия ва Ўзбекистон.

“Фориш” полигонида “Қурол устаси” мусобақасида иштирок этаётган жамоалар 23 мм калибрли ЗУ-23 зенит қуролини таъмирлаш бўйича баҳслашди. Ўзбекистон мутахассислари етакчи ўринни эгаллаган бўлса, Россия ҳарбийлари иккинчи натижани кўрсатди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!