Арманлар қўйган миналардан тинч аҳоли портламоқда

Арманлар қўйган миналардан тинч аҳоли портламоқда

Озарбайжон Бош прокуратураси хабар беришича, 28 ноябрь куни соат 15:20 да Озарбайжон фуқаролари Ҳожиев Шакир Махаррам ўғли, Ҳажиев Фирудин Маҳаррам ўғли, Ҳусайнов Зулфугар Адиширин ўғли ва Адилзода Зибейда Шакир қизи “Тойота” автомобилида кетаётган пайтда танкга қарши минанинг портлаши натижасида вафот этган. Улар Фузули туманининг ишғолдан озод қилинган Ашаги Сейидаҳмедли қишлоғи ҳудудида бўлганлар.

Прокуратура зудлик билан воқеа жойини ва марҳумларнинг жасадларини кўздан кечириб, суд-тиббий экспертизасини тайинлаган ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга оширган.

Факт бўйича, назорат органи агрессив урушни режалаштириш, тайёрлаш ёки олиб бориш, қуролли тўқнашув пайтида халқаро гуманитар ҳуқуқни бузиш ва бошқа Жиноят моддалари билан жиноят иши қўзғатган.

Ҳозирда прокуратура томонидан зарур тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!