Арманистондаги сайловлар вақтида отишма содир бўлди

Арманистондаги сайловлар вақтида отишма содир бўлди

Арманистоннинг Арарат вилоятидаги сайлов участкасида отишма бўлиб ўтди, деб хабар беради Интерфакс полицияга таяниб.

"Арарат вилояти, Азаташен қишлоғида, 11/11 сайлов участкаси яқинида ўқ узилди", дейилади хабарда.
Полиция можаро икки партия тарафдорлари ўртасида содир бўлганлигини аниқлади. Ўқ отилган газли автомат мусодара қилинди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари терговни бошлади.

20 июнь куни Арманистонда муддатидан олдин парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда, унда 21 партия ва тўрт блок иштирок этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!