Арманистонда вазият жиддий – оломон ҳукумат биносига бостириб кирди

Арманистонда вазият жиддий – оломон ҳукумат биносига бостириб кирди

Aрманистон Бош вазири Никол Пашиньяннинг мухолифлари – бир тўда оломон Еревандаги ҳукумат биносига бостириб киришди, деб хабар қилмоқда РИA Новости.

Бинода бир нечта вазирликларнинг идоралари жойлашган. Оппозициячилар пастки қаватдаги қабулхонада митинг ўтказиб, идоралар ходимларини Пашиньян тарафдорларининг митингида қатнашмасликка чақиришди. Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг истеъфосини талаб қиладиган шиорларни айтиб, бинони тарк этишди.

Маълумот учун, Пашиньян тарафдорлари ва мухолифларининг митинглари Aрманистонда 25 февралдан бери ўтказиб келинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!