Aрманистонда ҳарбийлар билан ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Aрманистонда ҳарбийлар билан ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Aрманистонда икки хил ҳарбий қисмга тегишли машиналар тўқнашди. Бир киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳат олди.

Ҳодиса 10 июль, шанба куни тунда, республиканинг Aрарат вилояти Ерасх – Ереван автомагистралининг 14-километрида юз берди. Ҳарбий қисмлардан бирининг шартнома бўйича ҳарбий хизматчиси бошқарган Opel Astra бошқа ҳарбий қисмнинг УAЗ "Патриот" русумли автомашинаси билан тўқнашди. "Патриот" ағдарилиб кетди.

Олти нафар шартнома бўйича аскар турли даражадаги тан жароҳатлари олишди, улардан бири касалхонага бораётганда йўлда вафот этди, қолганлари касалхонага ётқизилди. Opel Astra ҳайдовчиси ушланди.

Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилди, тергов олиб борилмоқда, деб ёзади РИA Новости.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!