Арманистонда ҳарбий қисмда ёнғин чиқиб, 15 киши ҳалок бўлди

Арманистонда ҳарбий қисмда ёнғин чиқиб, 15 киши ҳалок бўлди

19 январ куни Арманистоннинг Гегаркуникск вилояти Азат қишлоғидаги ҳарбий қисм казармасида ёнғин содир бўлиб, 15 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. 3 нафар ҳарбий хизматчининг аҳволи оғир, деб хабар берди Арменпресс.

«19 январ куни соат 01:30да Арманистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг N ҳарбий бошқармасига қарашли инженер-сапер роттаси казармасида номаълум шароитда ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор», — дейилади агентлик хабарида.

Воқеа сабаблари аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!