Арманистон Туркия билан муносабатларни тартибга солмоқчи

Арманистон Туркия билан муносабатларни тартибга солмоқчи

Арманистон Туркия билан муносабатларни нормаллаштирмоқчи, бироқ коридор (Озарбайжонни Туркия билан боғлайди) масаласини муҳокама қилмайди. Бу ҳақда Бош вазир Никол Пашинян онлайн матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Арманистон турк дунёси ичига ёриб кирди ва бу турк дунёсининг бир қисми - Арманистоннинг КХШТдаги ҳамкорлари, деган фикр бор.
Тушунмаяпман, нима учун коридор бериш масаласини муҳокама қилишимиз керак. Уч томонлама баёнотда (Арманистон, Россия ва Озарбайжон раҳбарлари) коридор ҳақида бир оғиз ҳам сўз йўқ, гап коммуникация ҳақида кетмоқда

Бош вазирнинг сўзларига кўра, ҳозир барча чегаралар ва коммуникацияларни очиш устида ишлаш лозим. Бироқ, Туркия “мафкуравий душмани бўлиб қолаётгани” Ереванни хавотирга солади. Шу боис Анқара “икки томонлама муносабатларни нормаллаштириш тарафдори эканини сўзда эмас, амалда кўрсатиши керак”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!