Арманистон мудофаа вазири Шойгу билан учрашиш учун Россияга борди

Арманистон мудофаа вазири Шойгу билан учрашиш учун Россияга борди

Арманистон мудофаа вазири Сурен Папикян якшанба куни амалий ташриф билан Россияга жўнаб кетди ва у ерда ўзининг россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу билан учрашишни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда ҳарбий идора матбуот хизмати.

"14 август куни Папикян бошчилигидаги делегация Россия Федерациясига амалий ташриф билан жўнаб кетди. Ташриф доирасида Россия Федерацияси мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу билан учрашув режалаштирилган", — дейилади хабарда.

Шунингдек, бошқа юқори мартабали амалдорлар билан ҳам учрашувлар режалаштирилгани қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!