Арманистон ҳарбий ҳолатни бекор қилишдан бош тортди

Арманистон ҳарбий ҳолатни бекор қилишдан бош тортди

Арманистон парламенти мамлакатдаги ҳарбий ҳолатни бекор қилишдан бош тортди.

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Қорабоғдаги можаронинг кучайиши сабабли 27 сентябрда эълон қилинган ҳарбий ҳолатни бекор қилиш ташаббуси билан "Ёрқин Арманистон" ва "Ривожланаётган Арманистон" каби мухолифат фракциялари чиқишган.

Қонун лойиҳасига 36 депутат ёқлаб овоз берган, 56 депутат эса қарши чиққан.

Хусусан, ҳукмрон фракция "Менинг қадамим" ҳам бекор қилишга қарши овоз берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!