Арманистон бош вазири Никол Пашинян КХШТ саммити якунлари бўйича декларацияни имзолашдан бош тортди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян КХШТ саммити якунлари бўйича декларацияни имзолашдан бош тортди

Унинг сўзларига кўра, Арманистон ва Озарбайжон чегарасидаги вазиятга аниқ сиёсий баҳо берилмагани КХШТ ўзининг иттифоқчилик мажбуриятларидан воз кечишини англатиши ва Боку томонидан Ереванга тажовуз қилиш учун яшил чироқ сифатида талқин қилиниши мумкин.

Пашинян барча масалалар бўйича консенсусга эришишнинг имкони йўқлигини, бироқ «17 та қарордан 15 таси қабул қилинганини» таъкидлади.

Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Песков, ўз навбатида, Арманистон КХШТ таркибида қолишини таъкидлади: «Ҳаммаси келишиб олинмаганига қарамай, саммит КХШТнинг долзарблиги ва ҳаётийлигини тасдиқлади».

Песковнинг сўзларига кўра, Арманистон ва Озарбайжонга тинчлик бўйича келишувга эришишга ёрдам бериш керак ва барча манфаатдор томонлар бунинг учун барча саъй-ҳаракатларини амалга ошириши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!