Арманистон бош вазири кейинги ҳафта бошида истеъфога кетади

Арманистон бош вазири кейинги ҳафта бошида истеъфога кетади

Арманистон бош вазири Никол Пашинян 16 октябрда истеъфога кетишга тайёрланмоқда. 

“Навбатдан ташқари парламент сайловлари 9-10 декабрда бўлиши керак. Мен 16 октябрда истеъфога кетсам бу ҳақиқатга айланади”, деб айтган Пашинян.

Айни вақтда Пашинян навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказилиши жараёнини тезлаштириш мақсадида истеъфога кетишга тайёрлигини маълум қилган. 2018 йил 8 майида мамлакатда ҳокимият алмашгандан сўнг Пашиняннинг “Фуқаролик келишуви” партиясини мамлакат парламентида 105 депутатдан бор-йўғи 5 нафари билдиради. Пашинян сайловлардан кейин вазият ўзгаришига умид қилмоқда

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!