Арисдаги портлашлар сабаб Ўзбекистоннинг саккизта поезди ҳаракати вақтинча тўхтатилди

Арисдаги портлашлар сабаб Ўзбекистоннинг саккизта поезди ҳаракати вақтинча тўхтатилди

«Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати Қозоғистоннинг Арис шаҳридаги ҳарбий қисмда юз берган портлаш муносабати айрим поездлар ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилганини маълум қилди. Қайд этилишича, «Қазақстан темир жўли» компанияси томонидан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида айрим йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган (айрим поездлар ҳаракати 24 июннинг ўзидаёқ тўхтатилган эди.

Қуйидаги йўловчи поездларининг Арис станцияси орқали ҳаракати вақтинча тўхтатилади:

№5/6 Тошкент – Москва
№149/150  Андижон – Москва
№315/316  Тошкент – Қозон
№369/370  Тошкент – Новосибирск
№381/382  Тошкент – Уфа
№365/366  Тошкент – Челябинск
№321/322  Олмаота – Нукус
№2/1  Олмаота – Тошкент

«Мазкур йўналишлар учун чипталарни сотиб олган йўловчиларга темирйўл кассаларига йўл ҳужжатлари (чипталари) тақдим этилганида чипталарнинг қиймати тўлалигича қайтарилади», — дейилади «Ўзбекистон темир йўллари»нинг хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!