Аргентинада Гитлернинг яширин кулбасидан тилла тангалар топилди

Аргентинада Гитлернинг яширин кулбасидан тилла тангалар топилди

Археологлар фашистлар Германияси раҳбариятининг махфий яширин йўлаги деб тахмин қилинган жойни кўздан кечирганларида у ердан тилла тангалар ва аввал ҳеч ким кўрмаган фотосуратлар чиқди, деб хабар беради Эхпресс.

Яширин жой Аргентина пойтахти Буэнос-Айресдан 600 километр шимолда топилган.

Қазишма ишлари давомида археологлар ушбу жойдан фашистлар Германияси етакчиси Адолф Гитлер ва италиялик диктатор Бенито Муссолинининг пиёда сайр қилишдаги умумий фотосуратини, шунингдек, Германияда Иккинчи Жаҳон уруши даврида ишлаб чиқарилган олтин тангалар солинган қутини топишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!