Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи ижтимоий тармоқда ёзди.
"23 май куни музокараларнинг 5-раундига жўнаб кетаркан, мен ёздим: "Ноль ядровий қурол = бизда келишув бор".
Ноль бойитиш = бизда ҳеч қандай келишув йўқ эди. Агар АҚШ президенти Дональд Трамп суҳбатдошимиз ёзиб олган ўша музокаралар баённомаларига назар ташлаганида, Эрон билан янги ва тарихий ядровий келишувни нишонлашга қанчалик яқин қолганимизни кўрган бўларди", — деди вазир.
Арағчи Исроилнинг разведка маълумотларига оид даъволарини рад этди, улар гўёки Эроннинг оммавий қирғин қуролларини яратиш режаларини тасдиқлайди: "Бу ерда фақат тушунарсиз вайронагарчилик бўлди, минглаб америкалик аскарлар ҳалок бўлди ва америкалик солиқ тўловчининг 7 триллион доллар пули беҳуда кетди".
Унинг сўзларига кўра, Исроил ҳозир бизнинг мудофаа имкониятларидан келиб чиқиб, хаёлий таҳдид яратишга ҳаракат қилмоқда. "Ҳозирга келиб америкаликлар Исроилнинг чексиз урушларида қатнашишдан чарчаган", - дея таъкидлайди Арағчи.
Эрон ташқи ишлар вазири муаммонинг фақат дипломатик ечимини кўришини билдирди.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро 2026 йилга жаҳон чемпионати финал босқичи учун ташланган қуръадан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.