Араб лигаси Ғазо масаласида йиғилиш ўтказишга чақирди

Араб лигаси Ғазо масаласида йиғилиш ўтказишга чақирди

Чоршанба кунги Қоҳирадаги Фаластин элчихонасининг берган баёнотида айтилишича, Араб Лигаси Пайшанба куни фавқулодда йиғилиш ўтказади. Унда Исроилнинг Ғазо секторидаги босқинчиликлари муҳокама қилинади.

Элчининг сўзларига кўра, учрашув Қоҳирадаги бош қароргоҳда бўлиб ўтади. Араб лигасининг доимий вакиллари иштирок этадиган ушбу йиғилиш Фаластин раҳбариятининг илтимосига биноан амалга оширилмоқда.

Фаластиннинг Мисрдаги элчиси Дияб Лоҳнинг айтишича, иштирокчилар Исроилнинг Яқин Шарқдаги энг йирик ҳарбий анклавига қарши ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириш масаласи юзасидан “амалий тавсиялар” берадилар.

Сўнгги уч кун ичида 14 нафар фаластинлик Исроилнинг блокланган ҳудудлари бўйлаб қилган ҳаво ҳужуми ва артиллериялари натижасида шаҳид бўлган.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!