Ақтўбеда ёниб кетган автобус ҳайдовчиси 52 ўзбекистонликнинг ҳалокати ҳақидаги тафсилотларни ошкор этди

Ақтўбеда ёниб кетган автобус ҳайдовчиси 52 ўзбекистонликнинг ҳалокати ҳақидаги тафсилотларни ошкор этди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ёниб кетган автобус ҳайдовчиси 52 нафар Ўзбекистон фуқаросининг ҳалокати ҳақидаги тафсилотларни ошкор этди, деб ёзади «daryo.uz».

17 сентябрь куни ушбу иш бўйича сўровлар давом этди. Барот Танатов ўз кўрсатмаларини берди. У Пернебековга рулда ёрдам берган. Танатовнинг ўзи Россияга автомобиль сотиб олиш мақсадида йўловчи сифатида отланган. Ўша машъум кун — 18 январда, Танатовнинг сўзларига кўра, кучли совуқ бўлган.

Соляр мойи сифатсиз бўлиб чиққани сабабли автобус тўхтаган, йўловчилар эса музлашни бошлаган. Ҳайдовчилар салонда бензинли кавшарлаш лампасидан фойдаланиш хавфли эканлигини тушунган, аммо уни ўша куни ким ёққани номаълум. Ҳайдовчилар бунга алоқадорлигини рад этмоқда.

«Эрталаб 7:30 да уйғонганимда кавшарлаш лампаси ёниб турарди, йўловчилар эса унинг ёнида исиниб ўтиришганди. Шунда бу хавфли эканлигини, уни олиб қўйиш кераклигини айтдим. Сўнг келиб тўхтаган автобусдан бизни шатакка олишни сўраш учун кўчага чиқдим. Ортимдан Қирғизбоев ҳам келди. Мақсад Пернебеков бу пайтда ухлаётган эди», — деди Барот Танатов.

Иккала ҳайдовчи ҳам ташқарига чиққанидан кейин ёнғин юз берган. Одамлар 7—10 дақиқа ичида ёниб кетган.

«Йўловчилардан бири кавшарлаш лампасини оёғи билан туртиб юборган. Кўчага бир йўловчи югуриб чиқди, унинг шими ёнаётган эди. Сўнг яна бир йўловчи ва ҳайдовчи Мақсад Пернебеков чиқди. Эшик очилганида, шамол туфайли аланга янада авж олди. У бутун автобусни қамраб олди. Пақиллаган товуш эшитилди. Қоп-қора тутун қоплади. Биз автобус ойналарини синдириб, ичкаридагиларга сакраб чиқишни айтиб бақира бошладик. Қора тутун қамраган салондан одамларнинг бақир-чақирлари эшитиларди, аммо улардан ҳеч бири ташқарига сакраб чиқмади», — деди Танатов.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!