АҚШнинг йирик телеком компанияси ўз сервери Ethernet-портида Хитой чипини аниқлади

АҚШнинг йирик телеком компанияси ўз сервери Ethernet-портида Хитой чипини аниқлади

2018 йилнинг августида АҚШ телекоммуникация бозорида ишловчи йирик компания ўз сервери Ethernet-портида Super Micro'нинг айғоқчи чипни аниқлади. Bloomberg агентлиги чипни аниқлаган хавфсизлик бўйича эксперт Йосси Эпплбаумнинг сўзларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

Эпплбаумнинг таъкидлашича, Американинг йирик телеком компанияси унинг Sepio Systems фирмасини ўз қурилмаси хавфсизлигини текшириш учун ёллаганидан кейин унда  имплантни аниқлаган. Экспертнинг сўзларига кўра, айғоқчи чип серверларни тармоққа уловчи Ethernet-портда топилган.

Super Micro серверларидан бирининг текширувидан кейин унинг ичида чип борлиги аниқланган. Эпплбаумнинг сўзларига кўра, бу тармоқда икки қурилма бирдек кўринган. Ҳақиқий сервер маълумотларни бир канал орқали йўллаган, имплант эса - бошқа каналдан, бироқ бутун трафик гўёки битта ишончли сервердан ўтгандек тасаввур ҳосил қилган, шу боис хавфсизлик фильтрларидан ўтган. 

Экспертнинг таъкидлашича, имплант мавжудлигининг асосий белгиси Ethernet-коннекторнинг металл томонлари бўлди, аслида эса улар пластик бўлиши керак бўлган. Ишлаб чиқарувчилар атайин шундай қилгани айтилмоқда, зеро мини-компьютер ҳисобланган айғоқчи чипни совутиш керак, металл эса иссиқни яхши ўтказади. 

Эпплбаумнинг тахминига кўра, чип серверни йиғишда эмас, Гуанчжоудаги заводда чипни ишлаб чиқариш жараёнида киритилган.

Мутахассис АҚШ компанияси номини ошкор қилишдан бош тортган. 

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!