АҚШнинг яна бир штатида ўлим жазоси бекор қилинди

АҚШнинг яна бир штатида ўлим жазоси бекор қилинди

АҚШнинг Вашингтон штати олий суди ўлим жазосини умрбод қамоқ жазосига ўзгартириш ҳақидаги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда The Seattle Times нашри ёзмоқда.

Эндиликда олий жазо қўлланмайди. Ижро этилмаган ўлим жазолари умрбод қамоқ жазоси билан алмаштирилади. Ушбу қарор аввалроқ ўлим жазосига маҳкум қилинган 8 маҳбусга татбиқ этилади.

Вашингтон ўлим жазосидан воз кечган 19-штат бўлди. Шу билан бирга АҚШнинг катта қисмида ўлим жазоси ҳамон қўлланади. Олий жазони биринчи бўлиб 1846 йилда Мичиган штати бекор қилган. Бундан ташқари, Аляска (ўлим жазоси 1957 йилда бекор қилинган), Коннектикут (2012), Гавайи (1957), Иллинойс (2011), Айова (1965), Мэн (1887), Мэриленд (2013), Массачусетс (1984), Миннесота (1911), Небраска (2015), Нью-Жерси (2007), Нью-Мексико (2009), Нью-Йорк (2007), Шимолий Дакота (1973), Род-Айленд (1984), Вермонт (1964), Ғарбий Виргиния (1965), Висконсин (1853) штатлари ҳамда Колумбия федерал округида ўлим жазоси қўлланмайди.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!