АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси ким бўлиши маълум бўлди

АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси ким бўлиши маълум бўлди

Узоқ йиллар давомида АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан сиёсатида муҳим роль ўйнаб келган Даниел Розенблум яқин орада Тошкентда янги элчи сифатида иш бошлайди. 23-август куни у АҚШ Сенати қошида сўзлаб, ўз мақсадларини тушунтирган эди. 18-сентябрь куни Сенат тасдиғидан ўтди.

«Бутунлай суверен Ўзбекистон ким билан қандай ҳамкорлик қилишни эркин танлай олиши Америка манфаатлари учун хизмат қилади», - деди Розенблум қонунчилар олдида сўзлар экан.

Унинг фикрича, эркинлик ва қонун устуворлиги Ўзбекистонни ёрқин келажак томон етакловчи энг муҳим омиллардир.

Республикада Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида кенг қамровли ислоҳотлар бошланган. Уларнинг ижобий натижалар бериши учун АҚШ ўз ҳиссасини қўшиши, Ўзбекистон халқини яқиндан қувватлаши керак, деди арбоб.

«Элчиликка тайинлансам, АҚШ Сенатининг Ташқи алоқалар бўйича қўмитаси билан ишлаб, АҚШ манфаатларини тарғиб қиламан», - деди Розенблум.

Manba: sof.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!