АҚШнинг реал ҳаётдаги “Капитан Америка”си рафиқасининг кўз ўнгида ўз жонга қасд қилди

АҚШнинг реал ҳаётдаги “Капитан Америка”си рафиқасининг кўз ўнгида ўз жонга қасд қилди

АҚШ Махсус ҳарбий-ҳаво кучларининг катта сержанти, "Капитан Америка" лақабли Эндрю Кристиан Маркесано рафиқасининг кўз ўнгида ўз жонига қасд қилди, деб хабар беради “FoxNews”.

Маълумотларга кўра, ҳарбий Афғонистонда олти маротаба ва бошқа шу каби қайноқ нуқталарда бўлган. Яқинда Пентагонда ишлашни бошлаши кераклиги учун Вашингтонга кўчиб ўтган. У билан бирга ишлаган дўстлари Маркесанога қилган жасурликлари учун "Капитан Америка" деб лақаб қўйишган.

Уларнинг сўзларига кўра, Эндрю Афғонистонга қилган сафарларидан кейин руҳий жиҳатдан тиклана олмаган.

Хабарга кўра, Маркесано 6 июль куни собиқ қўмондони билан тушликдан қайтгач, ўз жонига қасд қилган бўлиб, бу 2-508 батальонининг жангчилари орасида ўз жонига қасд қилиш бўйича ўттизинчи ҳолатдир.

Қайд этилишича, марҳум 34 ёшли Маркесанонинг 3 фарзанди бўлиб, "Кумуш юлдуз" медали билан тақдирланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!