АҚШнинг ҳарбий кемаси портлаб кетди

АҚШнинг ҳарбий кемаси портлаб кетди

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Сан-Диего шаҳрида жойлашган «Боном Ричард» (USS Bonhomme Richard) кемасида содир бўлган портлаш ва ёнғин натижасида 17 нафар денгизчи ва тўрт нафар фуқаро жароҳат олди.

Кема ичидаги ёнғин якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 9 ларда бошланган. Техник хизмат кўрсатишда турган кеманинг устидан қора тутун кўтарилган. Америка ОАВларининг хабар беришича, кемада портлаш ҳам юз берган.

Ўт ўчирувчилар ва ҳарбий хизматчилар воқеа жойида ишламоқда, аммо ҳали ёнғинни ўчиришга улгуришмади. «17 нафар денгизчи ва тўрт нафар тинч аҳолига маҳаллий шифохонада ёрдам кўрсатилмоқда. Уларнинг ҳаёти хавф остида эмас», - деб ёзди АҚШ ҳарбий-денгиз флоти "Тwitter"даги саҳифасида.

Ёнғин натижасида бир нечта ўт ўчирувчилар ҳам жароҳатланган, куйган ва тутун билан заҳарланган.

Сан-Диегодаги ўт ўчириш хизмати "Тwitter"да воқеа жойидан олинган тасвирларни, шу жумладан, кема устидан вертолёт учиб, расмга олганди.

Сан-Диего ёнғин бўлими бошлиғи Колин Стоуэллнинг айтишича, ёнғин бир неча кун давом этиши ва кема «ватерлиниягача» ёниши мумкин. Унинг сўзларига кўра, барча қутқарув ходимлари ва денгизчилар кемани тарк этишди ва ҳозирда оловни ташқаридан ўчиришга ҳаракат қилишмоқда.

Ёнғин сабаби ҳозирча номаълум.

Америка денгиз кучларининг хабар беришича, ёнғин пайтида кемада 160 нафар денгизчи бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!