АҚШнинг энг “ёши улуғ” қурол ишлаб чиқарувчи компанияси банкротга учради

АҚШнинг энг “ёши улуғ” қурол ишлаб чиқарувчи компанияси банкротга учради

Американинг энг кекса қурол ишлаб чиқарувчи “Remington” компанияси банкротлик тўғрисида маълум қилди.

“Компаниянинг 250 миллион долларлик қарзи бор”, деб ёзади Bloomberg.

“Remington” расмийлари маълумотларга кўра, сўнгги тўрт йил ичида савдо ҳажми икки баравар камайиб, 437,5 миллион долларни ташкил қилган.

Судга берилган банкротлик тўғрисидаги ариза корхонани қайта ташкил этиш ва молиявий соғломлаштиришни, уни тугатиш ва активларни сотишнинг олдини олишни англатади. Аризани топширгандан сўнг компания назорат остида ишлашни давом эттиради ва қарзларни тўлаш имкониятига эга бўлади.

"Remington Arms" - бу кенг кўламли фуқаролик ва ҳарбий қуролларни, шунингдек, ўқ-дорилареи ишлаб чиқарадиган Америкадаги энг йирик холдинг бўлиб, 1816 йилда Элифалет Ремингтон томонидан ташкил этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!