AҚШнинг энг бой одамларидан бири вафот этди

AҚШнинг энг бой одамларидан бири вафот этди

AҚШнинг энг бой одамларидан бири Илай Броуд вафот этди. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.

У 87 ёшда эди. Миллиардер Лос-Aнжелесдаги Сидарс-Синай тиббиёт марказида узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди.

Forbes журнали Броуднинг даромадини 6,9 миллиард долларга баҳолаган. У энг бой америкаликлар рейтингида 85-ўринни эгаллади.

Броуд ўз бойлигини кўчмас мулк ва суғурта соҳасида ишлаб топди, гарчи у касби бўйича бухгалтер эди. 

Шунингдек, тадбиркор Университет бизнес коллежи ва Олий менежмент мактабига асос солган. Бундан ташқари, у Геномик тиббиёт тадқиқот марказини яратиш ва қўллаб-қувватлашга миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!