АҚШ президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания Трамп маълум қилишича, Россия-Украина уруши сабабли уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлган саккиз нафар бола Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг ўз оилаларига қайтарилган.
Биринчи хониманинг сўзларига кўра, Путин август ойида Аляскада бўлиб ўтган икки раҳбарнинг учрашуви чоғида Дональд Трамп орқали юборилган тинчликка даъват этувчи мактубга ёзма жавоб берган.
Мелания Трамп Оқ уйда сўзлаган нутқида айтишича, мазкур мактубдан сўнг можаро оқибатида уйсиз қолган болалар масаласи бўйича икки давлат ўртасида очиқ мулоқот канали ташкил этилган.
У таъкидлаганидек, сўнгги уч ой давомида ҳар икки томон бир неча маротаба ҳамдардлик руҳида учрашувлар ўтказган ва унинг вакилларидан бири болаларнинг оилалари билан бирлашишини таъминлаш учун Путин жамоаси билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилган.
Мелания Трампнинг маълумот беришича, сўнгги 24 соат ичида саккиз нафар бола ўз оилалари билан қайта учрашган, ва бу жараён давом эттирилади.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Мактобгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ҳамда тумандаги 35-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори ўртасида содир бўлган кўнгилсиз ҳолат акс этган видео тарқалди.
"Барселона"нинг 18 ёшли футболчиси Ламин Ямал футболчининг оиласи рэперни қабул қилмагани учун ўзининг севгилиси, таниқли қўшиқчи Ники Николь билан ажрашди, деб хабар бермоқда Eltrecetv нашри.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган "Боруссия Дортмунд"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида Месси ва Роналдунинг даражаси ҳақида гапирди.
Халқаро Валюта Жамғармаси ва Visual Capitalist таҳлилига кўра, аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлар асосан Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африкада жойлашган.
Доналд Трампнинг таъкидлашича, Москва Украинадаги можарони тўхтиши истамаяпти ва айнан шу сабабдан Будапештда Владимир Путин билан ўтказилиши режалаштирилган саммит бекор қилинган.
CNN хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўнгги пайтларда омма олдида фаол кўринмаслиги Москва сиёсий доираларида жиддий саволлар туғдирмоқда.
Филиппинда “Калмаэги” тўфони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 224 нафарга етди, деб хабар берди GMA News 9 ноябрь куни мамлакат Фуқаролик мудофааси бошқармаси маълумотларига таяниб.
Шатдаун оқибатида АҚШ Федерал авиация маъмурияти (ФАА) 40 та аэропортда парвозлар сонини қисқартирди. Натижада сўнгги икки кунда 1700 дан зиёд рейс бекор қилингани маълум қилинди.
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев томонидан 2020 йил 3 декабрда имзоланган “Озарбайжон Республикасида Зафар кунини таъсис этиш тўғрисида”ги фармойишга мувофиқ, ҳар йили 8-ноябрь куни мамлакатда Зафар куни кенг нишонланади.
Украина президенти Владимир Зеленский 8-ноябрга ўтар кечаси мамлакатга 450 дан ортиқ ҳужумчи дрон ва 45 та турли турдаги ракеталар учирилганини маълум қилди.
"G20 саммитининг Жанубий Африка Республикасида ўтказилиши ҳақиқий шармандалик. Африканерлар (голланд кўчманчиларидан, шунингдек француз ва немис муҳожирларидан келиб чиққан оқ танли халқ) ўлдирилмоқда, улар қирғинларга учрамоқда, уларнинг ерлари ва фермалари ноқонуний тарзда тортиб олинмоқда. Инсон ҳуқуқлари бузилиши давом этар экан, АҚШ ҳукумати вакилларидан ҳеч бири бу саммитда иштирок этмайди. Мен 2026 йилда G20 саммитини Флорида штатининг Маями шаҳрида ўтказиш имконини интиқлик билан кутяпман" — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Одам савдоси жиноятчи гуруҳларга ҳар йили 236 миллиард доллар даромад келтирмоқда. Бу ноқонуний фаолият гиёҳванд моддалар ва қурол савдосидан кейин жиноят даромади бўйича учинчи ўринда туради. Дунё бўйлаб қарийб 50 миллион киши қулликда яшамоқда. Бу ҳақда БМТнинг Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан эълон қилинган ҳисоботда сўз боради .
АҚШ президенти Доналд Трампнинг маълум қилишича, Қозоғистон расман “Иброҳим келишувлари”га қўшилишга рози бўлган ва яқин кунларда расмий имзолаш маросими бўлиб ўтади.
Вашингтон шаҳрига амалий ташрифнинг ишбилармонлик дастури якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари, инвестиция фондлари ва молия институтлари вакиллари билан учрашув ўтказди.