АҚШнинг Атланта шаҳрида тартибсизликлар бошланди

АҚШнинг Атланта шаҳрида тартибсизликлар бошланди

Бунга экоактивист ўлдирилиши сабаб бўлмоқда.

26 ёшли Мануэль Теран ўрмон ҳудудида полиция ўқув маркази қурилишига тўсқинлик қилган. Таъкидланишича, экоактивист полициячига қарата ўқ узган, шундан сўнг офицерлар уни отиб ўлдирган.

Атланта аҳолиси норозилик билдириш учун чиқишди, аммо тинч намойиш погромларга айланди. Камида 6 киши ҳибсга олинди, деб ёзади FOX 5 Atlanta.

Бироқ, бошқа фаоллар расмий воқеани шубҳа остига олиб, воқеани қотиллик деб аташди ва мустақил тергов ўтказишни талаб қилишди.

Намойишчилар Пичтри-стрит кўчаси бўйлаб меҳмонхона ва ресторанлар жойлашган мулкларга зарар етказган. Расмийларга кўра, қурбонлар йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!