АҚШнинг Афғонистон бўйича собиқ махсус вакили CBS каналига интервью берди

АҚШнинг Афғонистон бўйича собиқ махсус вакили CBS каналига интервью берди


АҚШнинг Афғонистон бўйича собиқ махсус вакили Залмай Халилзод CBS каналига интервью берди. Унда дипломат Вашингтоннинг Афғонистондаги сиёсати ва чиқиб кетиш сабаблари бўйича муҳим фикрлар баён қилди.

Халилзод АҚШда икки хил йўл бўлганини маълум қилди– бирин-кетин позицияларни бой бериш ёки музокаралар олиб бориш. Шунингдек, Байденнинг афғонлараро келишув имзоланишини кутмай, қўшинларни олиб чиқиб кетгани тўғри қарор бўлганлиги қайд этилди. “Агар биз келишувни кутганимизда яна узоқ вақт Афғонистонда қолиб кетардик”, – деган Халилзод.

“Қўшинлар олиб чиқиб кетилишининг сўнгги босқичи даҳшатли бўлди, аммо бундан ҳам ёмон сценарий бўлиши мумкин эди. Биз бу вазиятда Кобулнинг ҳар бир кўчаси учун жанг қилардик ва шаҳар вайрон бўларди. АҚШ эвакуация жараёнида толибларнинг келишув талабларини бузмаслигига эриша олди”, – деб қўшимча қилган дипломат.

Шунингдек, АҚШ ҳар йили Афғонистонда йилига 40 миллиард доллар сарфлаганини, бу маблағлар Хитой билан қарама-қаршиликда зарурлиги таъкидланди.

“Афғонистонда демократия қуриб бўлмади, толиблар – мамлакатнинг реаллиги”, – деб хулоса ясаган Халилзод.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!