АҚШликлар нега вакцинадан бош тортмоқда?

АҚШликлар нега вакцинадан бош тортмоқда?

AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп аминки, мамлакатда эмлаш даражасининг пасайиши Aмериканинг амалдаги раҳбари Жо Байден маъмуриятига бўлган ишончсизлик билан боғлиқ.

Трамп Байден 4 июлда нишонланадиган AҚШ Мустақиллиги кунига қадар мамлакат аҳолисининг камида 70 фоиз қисмига эмлашни таъминлашни мақсад қилганини, аммо бу мақсадга эришилмаганини таъкидлади.

"Унинг (Байден) иши яхши эмас", деди Трамп 18 июль, якшанба куни эълон қилган баёнотида.

Собиқ президентнинг сўзларига кўра, америкаликлар эмлашдан бош тортишади, чунки улар сайлов натижаларига, Байден маъмуриятига ва "ҳақиқатни айтишдан бош тортган" оммавий ахборот воситаларига ишонмайдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!