АҚШлик эркак Хитой Янги йилини нишонлаётганларни отиб ўлдирди

АҚШлик эркак Хитой Янги йилини нишонлаётганларни отиб ўлдирди

Калифорниялик фуқаро Хитой Янги йилини нишонлаш чоғида ўт очди, деб хабар бермоқда i24news.

Дастлабки маълумотларга кўра, камида 10 киши ҳалок бўлган, яна 16 киши жароҳат олган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир. Полиция жиноятчининг ҳибсга олингани ҳақида хабар бермади.

Ҳодиса Монтерей боғида, Хитой Янги йилига бағишланган икки кунлик фестивал нишонланаётган вақтда содир бўлган. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, ҳодиса тунги клубда содир бўлган, жами ҳудудда бир неча ўн минглаб одамлар бўлган. Отишма сабаблари ҳозирча номаълум.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!