АҚШдан қайтган Абдулазиз Комилов Корея Республикасига йўл олади

АҚШдан қайтган Абдулазиз Комилов Корея Республикасига йўл олади

Ўзбекистон делегацияси «Корея Республикаси – Марказий Осиё» ҳамкорлик форумида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация «Корея Республикаси – Марказий Осиё» 13-ҳамкорлик форумида иштирок этиши режалаштирилган.

Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари бошчилигидаги делегация 2020 йилнинг 24-27 ноябр кунлари Сеул шаҳрида ташриф билан бўлади.

Форум доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!