АҚШдаги ўзбекистонликлар коронавирусга қарши дори яратиб, Алишер Усмоновга мурожаат қилишди

АҚШдаги ўзбекистонликлар коронавирусга қарши дори яратиб, Алишер Усмоновга мурожаат қилишди

АҚШда ўзбекистонликлар раҳбарлик қиладиган “Immix BioPharma Inc.” компанияси “MannKind” фармацевтика компанияси билан коронавирусга қарши дори ишлаб чиққанини маълум қилди. Шундан сўнг улар Алишер Умоновга мурожаат қилишди. Бу ҳақда "Халқ сўзи online" хабар қилди.

Улар миллиардердан дорини ишлаб чиқариш ва тарқатишда ёрдам сўраган. Ўзбекистонликлар коронавирус натижасида келиб чиқадиган асоратларни олдини олиш учун қуруқ кукунга ўхшаш дорини тайёрлашганини айтишган. Шунингдек, компания бурун спрейи, инҳалер ва томир ичига юбориш орқали коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш учун инновацион усулларни кашф қилган. Шу сабабдан ҳам улар Ўзбекистонда коронавирус тўхтатилишда ушбу доридан фойдаланиб кейинчалик уни экспорт қилишда Усмоновдан ёрдам сўраган.

Фармацевтлар дастлаб дорини беморларни даволаш учун томир ичига юбориш билан бошланишини айтган. Чунки биринчи дозадан кейин иккинчи куни беморнинг аҳволи яхшиланиши кутилмоқда.

Аввалроқ Алишер Усмонов коронавирусга қарши дори-дармон ишлаб чиқилса, уни ватанига олиб келишга ваъда берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!