АҚШда юз берган ЙТҲ оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди

АҚШда юз берган ЙТҲ оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди

Калифорнияда юк машинаси иштирокидаги автофалокатда камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «The New York Times» хабар берди.

ОАВ маълумотларига кўра, 27 йўловчини олиб кетаётган машина шағал ташийдиган юк машинаси билан тўқнашган. 14 киши воқеа жойида вафот этди. Яна тўққиз киши касалхоналарга етказилган, шулардан бири даволаш ишларига қарамай, ҳалок бўлган.

Ҳодиса сабаблари очиқланмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!