АҚШда ёқилғи нархи яна бир рекорд ўрнатди

АҚШда ёқилғи нархи яна бир рекорд ўрнатди

АҚШда ёқилғи нархи яна бир антирекорд ўрнатди. Бу ҳақда 60 мингдан ортиқ ёқилғи қуйиш шохобчаларида нархларни кузатувчи нотижорат Америка автомобиль ассоциацияси (ААА) маълумотларига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.

Уюшма маълумотларига кўра, сешанба куни эрталаб бир галлон бензиннинг ўртача нархи 4374 долларга етган. Сайтда қайд этилганидек, бу март ойидаги 4331 долларлик антирекордни янгилаган тарихдаги энг юқори ўртача кўрсаткичдир.

Мамлакатдаги энг қиммат бензин нархи анъанавий тарзда Калифорния штатида сақланиб қолмоқда, бу ерда автоуловчилар ҳар бир галлон учун ўртача 5841 доллар тўлашлари керак бўлади.

АҚШ Миллий Жамоатчилик Радиоси (NPR) маълумотларига кўра, ёқилғи нархларининг ўсиши жаҳон энергетика бозоридаги тез ўсиб бораётган инфляция ва ноаниқликдан ташқари, ёзнинг яқинлашиб келаётгани билан ҳам боғлиқ: таътил даври муносабати билан бензинга талаб ортиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (9 )

    AZIZBEK
    Battar bul amerika
    Ш ..Д
    Бардовом бусин Байденни 3литр бензин б н екиворса сразу тушади нархи
    P.F
    Bu feyk xabarlar TACC bu Rossiya sayti.Bunaqa ertaklar faqat shu saytlardan chiqadi.4 litr benzin narxi 4000$ emish.Ishonish oldi biroz fikrlab körila.
    P.F
    AQSh da 1 litr benzin narxi 4dollor.Istalgan Amerika benzin yetkazib berish saytiga kirib körila.
    P.F
    Fake👎👎
    Х
    👍👍👍👍👍😂😂😂
    Shuhrat
    АК,Ш узи турган дарахт шохини кесиб булди
    P.F
    1gallon benzin 4374$ emas. 4.37$ nuqtani tushuruvorgansila adminlar.Xatolikla 1chi marta emas.
    Umid
    Бу хатоликга энди ахамият бердим