АҚШда яшаётган ўзбекистонликлар футбол бўйича «Мустақиллик кубоги—2018» мусобақасини ўтказди (фото)

АҚШда яшаётган ўзбекистонликлар футбол бўйича «Мустақиллик кубоги—2018» мусобақасини ўтказди (фото)

Жорий йилнинг 15 сентябрь кунида  Нью-Йорк шаҳрида АҚШда яшаётган ва фаолият олиб бораётган ўзбекистонликлар иштирокида​ катта футбол байрами бўлиб ўтди. Бу ҳақда мусобақа ташкилотчиларидан бири бўлган Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти маслаҳатчиси Санъат Шарипов «Дарё»га маълум қилди.

Мусобақага АҚШнинг 9 та штатидан 12 та жамоа ташриф буюрди. Бу сафарги мусобақада Ўзбекистоннинг дипломатик миссия вакиллари ҳам иштирок этди. Улар орасида Ўзбекистон Ҳаво йўллари миллий авиакомпанияси, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ва Нью-Йоркдаги консуллик идораси, шунингдек, Бирлашган Миллатлар ташкилотидан ҳам вакиллар қатнашди.

Тадбирда катта қозонда 70 кгли ўзбекча ош дамланди Болалар учун кўнгилочар тадбирлар ташкил қилинди. Барчанинг кайфияти кўтаринки руҳда бўлди. Стадион атрофига кўплаб мухлислар келди. Ярим финалга энг кучли тўртта жамоа йўл олди.

Финалда бўлса, Пенсильвания штатининг «Дўстлик» ҳамда Нью-Йоркнинг «Мароқанд» жамоалари ўзаро кураш олиб борди. Ўйиннинг асосий дақиқаларида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Қўшимча бўлимларда ҳам яна биттадан голлар киритилди, якуний ҳисоб 3:3 бўлди.

Кейин ғолиб номини пенальтилар сериясида аниқлашга киришилди. Унда, умумий 7:6 ҳисоби қайд этилиб, «Мароқанд» жамоаси бош совринга эга бўлди. 3-ўрин учун баҳсда Нью-Йоркнинг икки «Пахтакор» ва «Кайманс» жамоаларилари ўзаро куч синашди. Унда пахтакорчилар 3:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритди ва мусобақанинг 3-ўринини эгаллади.

Тадбир якунида келаси йили ҳам мусобақани оммавий тарзда ўтказишга келишиб олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!