АҚШда ўлимга олиб келувчи касаллик тарқалмоқда

АҚШда ўлимга олиб келувчи касаллик тарқалмоқда


Қўшма Штатларда Cyclospora паразити келтириб чиқарган циклоспороз касаллиги тарқалиши даврида икки киши вафот этди. Бу ҳақда Мичиган штати Соғлиқни сақлаш департаменти маълум қилди.

Қайд этилишича, соғлиғида бошқа оғир муаммолари бўлган икки нафар бемор вафот этган. Шу тариқа, мамлакатдаги жорий эпидемия давомида илк бор ўлим ҳолатлари расман қайд этилган.

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 майидан буён мамлакатнинг 45 штатида Cyclospora билан боғлиқ тасдиқланган ёки гумон қилинган касалланиш ҳолатлари сони 18 мингдан ошган. Бу АҚШ тарихидаги энг йирик циклоспороз эпидемияси ҳисобланмоқда.

Мутахассисларнинг айтишича, Cyclospora ифлосланган озиқ-овқат ва сув орқали юқади. Касалликнинг энг кўп учрайдиган белгиси узоқ давом этадиган кучли ич кетишидир. Айниқса, кексалар, иммунитети заиф шахслар ва сурункали касаллиги бор беморларда бу оғир асоратларга олиб келиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар